Ар-Риёдда Қошиқчи иши бўйича биринчи суд мажлиси ўтказилди

0
1866

Саудия Арабистонида Қошиқчи қотиллари учун ўлим жазоси талаб қилинмоқда

Саудия Арабистонида, Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича 11 нафар айбланувчилардан 5 нафарига ўлим жазоси талаб қилинмоқда.

Саудия Арабистони Бош прокуратурасига қарашли SPA агентлиги хабар беришига кўра, журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилиши бўйича биринчи суд мажлиси Ар-Риёдда бўлиб ўтди.

Мажлисда 11 нафар судланувчи ва уларнинг адвокатлари иштирок этди.

Айблов хулосасини эшитиб, судланувчиларнинг адвокатлари айбланувчиларни иш материаллари билан таништиришни ва ҳимоя қилишга вақт ажратишни сўрадилар.

Кўрилаётган иш бўйича суд тингловини давом эттириш учун кейинроқ кўчирди.
Саудия Арабистони Бош прокуратурасининг билдиришича, маҳкама 11 нафар судланувчига нисбатан шариат талабларига кўра, шу жумладан, беш нафарини ўлимга маҳкум этишни талаб қилган.

Бундан ташқари, аввалроқ Туркия Бош прокуратурасига саудияликлар томонидан ушбу ишга алоқадор бўлган барча далилларни топширишни сўраб икки марта сўровнома юборилгани хақида хабар қилинмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг