БАА «Falcon Eye» номли сунъий йўлдошини космосга учирди

0
1127
Фото: WAM

БАА мамлакатнинг Миллий куни муносабати билан ўзининг 12 сунъий йўлдошини космосга учирди.

“Falcon Eye” номли сунъий йўлдош Жанубий Америкадаги Франсия Гвианасида жойлашган космик марказидан чоршанба куни БАА вақти билан соат 5:  33да космосга учирилди,  деб хабар берди БАА давлат ахборот агентлиги WАМ.

“Falcon Eye” инглиз тилидан таржима қилганда “лочинкўз” маъносини билдиради. Ушбу сунъий йўлдошни учириш БАА қуролли кучлари томонидан чет эллик мутахассислар ёрдамида амалга оширилаётган беш йиллик лойиҳанинг бир қисми ҳисобланади.

“Falcon Eye” юқори аниқликдаги суратга олиш технологияси билан жиҳозланган бўлиб, ундан хариталарни яратиш,  қишлоқ хўжалигини кузатиш,  шаҳарсозлик,  атроф-муҳит мониторинги,  табиий офатларни олдиндан аниқлаш ва мамлакат чегаралари ҳамда соҳилларини кузатиш учун фойдаланилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг