Тадқиқот: Одамларнинг тиббиёт ниқобларидан фойдаланишлари коронавируснинг иккинчи тўлқини юз беришининг олдини олади

0
1190
манба: The Edge Market

Буюк Британиянинг Кембриж ва Гринвич университетлари олимлари томонидан олиб борилган янги тадқиқот натижаларига кўра, аҳолининг кўп қисми юз ниқобларидан фойдаланса,коронавирусга чалинганлар сезиларли даражада кам бўлади ва бу касалликни жиловлаш мумкин бўлади.Шунда,карантин қоидаларини жорий қилиш билан биргаликда коронавируснинг иккинчи тўлқини юзага келишининг олди олинади.Бу тадқиқот натижалари 10 июнь куни оммага маълум қилинган.

Тадиқотчиларга кўра,фақат карантин қоидаларини жорий қилиш билангина коронавируснинг яна авж олишини чеклаб бўлмайди.Аммо,агар жамоат жойларида етарлича миқдордаги одам юз ниқобларини тақса,касаллик тарқалиши кескин тарзда камаяди.

“Бизнинг таҳлиллларимиз шуни кўрсатмоқдаки,бутун аҳоли юз ниқобларидан фойдаланишини дунё бўйлаб жорий қилиш керак” дейди Кембрижда ушбу ўрганишларни олиб борганлардан бири Ричард Стат. Унинг айтишича,агар аҳоли орасида юз ниқобларини тақиш,ижтимоий масофаланиш ва бошқа баъзи чекловларни жорий қилинса, бу самарали ваксина тайёр бўлишидан олдин коронавирус пандемиясини жиловлаш ва иқтисодий фаолиятни қайта бошлаш учун яхши ечим бўлади.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ҳам 5 июнь куни ҳукуматларнинг аҳолидан вирус юқтириш хавфи юқори бўлган жамоат жойларида юз ниқобларини тақишни талаб қилишини сўраган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг