АҚШ 1,4 миллиард долларлик ҳарбий сунъий йўлдошни учиради

0
1633

SpaceNews хабарига кўра, Америка ҳарбий алоқа AEHF сунъий йўлдошини 19 март куни учириш режалаштирилган.

Ушбу сунъий йўлдош ўта юқори частотали гуруҳида олтинчи авлод бўлади. Мутахассислар AEHF-6 қийматини 1,4 миллиард долларга баҳоламоқда.

Парвоз АҚШнинг Ҳарбий-ҳаво кучларининг Флорида штатидаги «Cape Canaveral» базасида амалга оширилади. Қўшимча юк сифатида Atlas 5 учириш воситаси 12U кўп компонентли кичик сунъий йўлдошни паст Ер орбитасига олиб чиқади.

AEHF биринчи ҳарбий алоқа сунъий йўлдоши 2010 йил август ойида учирилган. Ушбу гуруҳ Америка ҳарбий сунъий йўлдошларининг умумий таркибини 7 тагача етказиш режалаштирилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг