Сурияда бош муфтийни портлатиб юборишди

0
2692
Фото: AFP

Суриядаги давлат ОАВларининг хабар беришича, Дамашқнинг муфтийси Муҳаммад ал-Афиоуни 22 октябрь куни ўлдирилди. Суриядаги энг ҳурматли мусулмон етакчиларидан бири бўлган ал-Афиоунининг машинасига ўрнатилган бомба портлатилган.

“Дамашқ ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг муфтийси Шайх Муҳаммад ал-Афиоуни шаҳид қилинди. Террорчилар Дамашқнинг Қудсая ҳудудида унинг машинасини портлатиб юборишди” дея маълумот берди Суриянинг Arab news агентлиги.

Arab Nеws агентлигида айтилишича, ал-Афиоунининг машинасига бомба ўрнатилган бўлган. Аммо, бу теракт ҳақида бошқа маълумотлар очиқланмади.

Шайх Муҳаммад ал-Афиоуни кўп марта Сурия президенти Башар Асад билан ўқилган намозларга имомлик қилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Сурия обсерваториясининг сўзларига кўра, Муҳаммад ал-Афиоуни Дамашқ ва унинг атрофидаги исёнчи гуруҳларнинг муросага келишида муҳим рол ўйнаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг