АҚШда коронавирусга қарши илк дори рўйхатдан ўтказилди

0
1222
Фото: Gilead Sciences via AP

АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармон маъмурияти ремдевисирни мамлакатда коронавирусни даволаш мумкин бўлган илк дори воситаси сифатида маъқуллади. Ремдевисир асосан касалхона парваришига муҳтож бўлган одамларга берилади.

Калифорнияда жойлашган Gilead компанияси ремдевисирни Веклури деб атаган. АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш институтлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, Веклури коронавирусга чалинган беморларнинг тузалиш муддатини тезлаштиради. Уни қабул қилган беморлар 15 кун эмас, балки, 10 кунда соғайиб чиқмоқда.

АҚШда ремдевисир дори воситаси фавқулодда вазият тақозоси билан баҳордан бери ишлатилиниб келинмоқда. Энди ушбу препарат Қўшма Штатларда коронавирусни даволаш учун расман тасдиқланган илк дорига айланди.

Gileadнинг айтишича, ремдевисир ёши 12 дан, вазни эса 40 кг дан кам бўлмаган касалхонадаги беморлар учун тавсия этилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг