“Хайр-эҳсон одамларнинг динига қараб қилинмайди”: Рим Папасининг фонди Италиядаги муҳтож мусулмонларга ёрдам беради

0
1511
manba: Arab News

Рим Папаси Франсис томонидан карантин сабаб ўз иш жойини йўқотган Италия пойтахти аҳолисини қўллаб қувватлаш учун фонд ташкил қилинди. Ушбу фондда 1.13 миллион доллар маблағ мавжуд бўлиб,ташкилотчилар Римдаги муҳтож мусулмонларга ҳам ёрдам беришни режалаштирмоқдалар.

“Албатта,ушбу маблағнинг бир қисми Римда яшаётган эҳтиёжманд мусулмонларга берилади.Римдаги кўплаб одамлар ҳозирги қийин вазият туфайли ишларини ва даромадларини йўқотишди.Биз айни пайтда доимий ишлари бўлмагани учун давлатдан ёрдам ололмайдиган одамларга ёрдам бериш ҳақида ўйламоқдамиз.Хайр-эҳсон одамларнинг динига қараб қилинмайди.Бу шунчаки саҳоват.Биз Папанинг фонди билан мусулмонларга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.Мусулмонлар ҳам Рамазон ойида бутун Италия бўйлаб динларидан қатъи назар кўплаб муҳтож одамларга ёрдам бердилар” дейди роҳиб Паскал Марано.

Папа Франсис ҳам ушбу фонд динидан қатъи назар пандемия сабаб тирикчилик манбайидан маҳрум бўлган одамларни қўллаб-қувватлашни мақсад қилганини айтиб ўтган.

Ватиканнинг алоқалар бўйича қўмитаси собиқ раҳбари Монсигнор Клаудио Челлининг айтишича,ҳозирда ёрдамга муҳтожларнинг асосий қисми пандемиядан олдин тўлиқ ва ярим ставкада ишлаган ишчилар, кичик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар ва ўзини иш билан таъминлаганлар ҳисобланади.

“Муҳтожларнинг кўплари болаларини боқишда қийналаётган оталар ва оналардир.Папа ёрдам берилиши керак бўлган одамларнинг дини аҳамиятсиз эканлигини айтган.Одамларнинг бу ёрдамни олишларининг ягона шарти уларнинг муҳтож бўлишлари ва пандемия сабаб қийинчиликка дуч келганликларидир” дейди Челли.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг