Пайшанба куни кечқурун Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон реанимацияни чиқди. Ҳозирда у CОVID-19 дан даволанишни давом эттирмоқда ва касалхонада кучли назоратга олинган.
55 ёшли Жонсон якшанба куни кечқурун иситма ва йўтал билан Сент-Томас касалхонасига ётқизилган ва душанба куни реанимацияга олинган эди. Бош вазир у eрда 3 кун даволанди.
«Бош вазир бугун кечқурун реанимация бўлимидан палатага олинди. У қаттиқ назоратга олинган.Унинг кайфияти жуда яхши» – деди ҳукумат вакили.
Жонсон дунёда коронавирус билан касалхонага ётқизилган биринчи раҳбар бўлиб, у вирус энг хавфли чўққисига яқинлашаётган ҳозирги пайтда Буюк Британия иқтисодиётини назорат қилишни ташқи ишлар вазири Доминик Раабга топширди.
Рааб матбуот анжуманида Британияда вирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганлиги сабабли карантин чекловлларини тугатишга ҳали эрта эканлигини айтган.
Буюк Британияда коронавирусдан вафот этганлар сони ҳозирда 7, 978 ни ташкил қилмоқда.