Бангладешдаги роҳинжа қочоқлари лагерларида халқ депутатлари сайланди

0
1629

Бангладешдаги роҳинжа қочоқлари истиқомат қилаётган лагерда халқ депутатлари сайлови бўлиб ўтди ва сайлов натижасига кўра, депутат сифатида 26 ёшли муслима Румеди Бегу сайланди. 

“Бу менинг халқ олдидаги биринчи чиқишим бўлди”, – дейди Румеди Бегум илк сайлов натижалари эълон қилинган вақтни эслаб. 

Таъкидлаш жоиз, Румеди Бегумнинг депутат қилиб сайланиши Бангладешдаги Найяпара қочоқлар лагерининг давоми бўлган Шалбаган қочоқлар лагерида илк маротаба тажриба сифатида амалга оширилди. Мазкур сайлов БМТнинг қочоқлар билан ишлаш бўлими ва Бангладеш ҳукумати ҳамда бангладешлик адвентистлар миссионерлик жамияти ҳомийлиги остида ташкиллаштирилди. 

Шалбаган лагеридаги роҳинжаларга бир йил муддатга 12 нафар вакилни сайлаш таклифи берилди. Сайланган вакилларнинг, хусусан, Румедининг вазифаси роҳинжалик қочоқларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини нодавлат ташкилотлар ва маҳаллий идоралар олдида ҳимоя қилишдан иборат бўлади. Шалбаган лагеридаги қочоқларнинг 50 % идан кўпроғини аёллар ташкил қилганилиги сабабли, мазкур сайловда вакилларнинг ярмидан кўпроғи аёллар орасидан сайланди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг