Қатарнинг Туркиядаги элчиси Салим бин Мубарак аш-Шафи Туркия, Россия ва АҚШ ўртасидаги Суриядаги хавфсизлик зонаси тўғрисидаги келишувни Анқара ғалабаси деб атади, дея хабар беради Анадолу Ажанси 27 октябрь куни.
Дипломат, шунингдек, унинг мамлакати ҳар доим Туркиянинг миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун қонуний ҳуқуқини қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни турк қуролли кучлари Америка қўшинларининг олиб чиқилишидан фойдаланиб, Сурияга бостириб киришган. Анқаранинг мақсади мамлакат шимолидаги курд исёнкорларини йўқ қилиш эди.
Туркия раҳбарияти ва АҚШ ўртасидаги кейинги музокараларда сулҳни тўхтатиш ва Суриянинг шимолида хавфсизлик зонасини яратиш тўғрисида келишувларга эришилди.