Афғонистонда террорчи ўзини ўзи портлатди. Уч киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди

0
1555
Фото: 92newshd.tv

Кобул шаҳридан 11 километр узоқликда жойлашган ҳудудда бир шахснинг ўзини портлаши туфайли 3 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди, дея хабар берди Афғонистон Ички ишлар вазирлиги.

«Чоршанба куни эрталаб Кобулнинг Чар Асиаб туманидаги Решхор ҳудудида худкуш террорчи тинч аҳоли орасида ўзини портлатиб юборди», деди Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Тариқ Ариан.

Муқаддас Рамазон ойида содир этилган ушбу портлаш учун ким жавобгарлиги ҳозирча маълум эмас. Афғонистон ҳукумати ҳозирги коронавирус пандемияси даврида Толибонни сулҳ тузишга ва зўравонликни камайтиришга чақаирганди. Аммо, Толибон шу пайтгача тинчлик битими имзоланмагани учун ўт очишни вақтинча тўхтатиш сўровларини рад этмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг