Бразилияда коронавирусдан вафот этганлар беш минг кишидан ошди

0
1521
Фото: AP

Жанубий Америкадаги коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўраётган Бразилияда CОVID-19 туфайли вафот этганлар сони 5000 дан ошди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бу билан Бразилия ўлимлар сони бўйича Хитойни ҳам ортда қолдирди.

210 миллион одам истиқомат қилувчи Бразилияда 28 апрель куни коронавирусдан 474 та ўлим қайд этилди ва инфекцияланганлар сони 71 886 кишига етди. Вирус илк бор юзага келган Хитойда эса 4600 киши вафот этган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, CОVID-19 ҳолатларининг умумий сони тасдиқланганидан 12-15 баравар кўп бўлиши мумкин. Чунки, аҳолининг барчасини текширувдан ўтказишнинг имкони йўқлиги сабабли кўплаб касалланганлар ҳали рўйхатдан ўтказилмаган.

Мамлакатда вирус кенг тарқалганига қарамай Президент Жаир Болсонаро бу ҳолатга бефарқ қарамоқда. У доимий равишда штат губернаторларининг касалликнинг тарқалишини секинлаштириш учун ўрнатган чекловларига қаршилигини изҳор этиб, мамлакат иқтисодий фаолиятини қайта бошлашга ундамоқда.

Ўлим сони ошиб бораётгани тўғрисида саволга Болсонаро шундай жавоб берди:

«Бундан афсусдаман. Лекин, менинг нима қилишимни истайсиз?Мен Масиҳман, лекин мўжизалар қилмайман», – деди у ўзининг исмини Масиҳ эканлигини истеҳзо қилиб.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг