Яна коронавирус ҳақида…

0
1859
Фото: https://t.me/platformauzb

Коронавирус билан боғлиқ хабарларни эшитавериб, кўникиб қолдикми ёки сал эсимиздан чиқдими, бироз хавотиримиз чекинди. Лекин Хитойда вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда.

Масалан, Хубэй провинциясида янги турдаги вирусни юқтирганлар сони 58 мингдан ошди. Қурбонлар эса 1696 кишига етди. Ушбу касалликка чалинганлардан 6639 нафари тузалган.

Таҳлилларга кўра, ҳудудда ўлим ҳолати аввалги кундаги 2,83 фоиздан 2,91 фоизга кўтарилган. Коронавирус ўчоғи саналган Хубэйнинг маъмурий маркази Уханда 41,1 минг киши хавфли вирусни юқтирган. Кейинги ўринларда Сяогань (3,2 минг )ва Хуанган ( 2,8 минг) турибди.

Шифокорларнинг айтишича, Хубэйда 8 мингдан ортиқ одамнинг аҳволи оғир. 17 мингдан зиёд кишининг ҳолати ўта жиддий. Мутахассислар 71,6 минг кишини тиббий кузатувга олишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг