«Россия бизни уч марта депортация қилди!»

0
1724
Фото: Игорь Ротарь/Росблат

«Қрим туркуми остида»ги бугунги материаллар, яриморолга қайтганига унча кўп вақт бўлмаган одамларга бағишланган.

Ушбу «саёҳотномадаги қайдлар»нинг биринчи ва иккинчи қисми, содда қилиб айтганда умумий таассуротларга бағишланган эди. Бугун, аҳолисининг катта қисмини Қрим татарлари ташкил этадиган шаҳар ва ҳудудлар ҳақида ҳикоя қилиб берамиз.

Қримдаги кўпчилик руслар яриморолнинг Россияга қўшиб олинишини хурсандчилик билан кутиб олишган бўлишса, «туб аҳоли» (унинг кўпчилик қисми) янги ҳукуматни ишончсизлик билан қараши олишди. «Нима учун бундай?», деган саволга жавобни мен, Фейзи Якубов номидаги Қрим қурилиш- муҳандислик университети (КИПУ)дан излай бошладим. У ерда 1944 йилда депортация қилинган қримларнинг тақдирида иштирок этган ўзбек ва украин (лекин рус эмас) халқларига миннатдорчилик сифатида ҳовлисида “Тикланиш” ёдгорлиги ўрнатилган.

Ўзбекларни бу ерда нима дахли бор? Ўшанда кўплаб Қрим татарлари Ўзбекистон ССР-га қувғин қилинган ва бошқа депортация қилинган халқлардан фарқли ўлароқ, қайта қуриш даврида фақат шулар ўз ватанларига қайтишга мувофақ бўлишган эди. Улар янги жойда яхши илдиз отиб яшаб келишган бўлишларига ва бир неча юз минглаб одамлар ўша ерда туғилганига қарамай, ортга қайтиб келишди.

«Олий маълумотга эга бўлганлар сони бўйича биз яҳудийлардан кейин иккинчи ўринда турардик ва шунинг учун Ўзбекистонда Қрим татарлари кўпинча юқори лавозимларни эгаллашган», дейди университет профессори Иброҳим. – Менинг отам, масалан, Фарғона заводларидан бирида бош муҳандис бўлган. Бизда дала ҳовли, машинамиз бор эди. Яъни, биз ўзимизга тўқ бўлиб, яхши яшардик ва нима учун бизга бу Қрим керак бўлиб қолди?! Аммо бизнинг қарияларимиз ёшларни онгига: сиз албатта ўз ватанингизга қайтишингиз керак!, дея сингдиришган эди. Аксарият Қрим татарлари ушбу васиятга амал қилишди.»

Фото Игоря Ротаря

Иброҳим билан очиқчасига суҳбат қурдик, лекин у фамилиясини ошкор қилмасликни сўради. Унинг таъкидлашича, Қрим татарларининг аксарияти Қримни Россияга қўшиб олинишни-босиб олиш, дея қабул қилишган ва ўша референдумда қатнашмаган. Ҳозирда, таҳминан, чорак қисмга яқин аҳоли «Россия тарафдори», аммо «қарши» бўлганларнинг аксарияти кўникишган ва тақдирга тан бериб бўлган.

«Қрим татарлари бошқа қримликларга қараганда нотаниш одамлар билан суҳбатда эҳтиёткор бўлишади. Ҳозир ФХХ (ФСБ) тақиқланган мусулмон ташкилотларининг аъзоларини фаол равишда қўлга туширишмоқда ва уларнинг деярли барчаси миллатига кўра Қрим татарларидир. Қрим татарлари мажлисининг тарафдорлари ҳам жиддий муаммоларга дуч келишди (Россияда экстремистик ташкилот сифатида тан олинган ва 2016 йилдан тақиқланган).

Шунинг учун, Қрим татарлари бегоналарга ўз қарашлари тўғрисида гапириб беришга шошилмасликларидан ажабланмаса ҳам бўлади», дея менга “Росбалт”нинг кўп йиллик ўқувчиларига яхши таниш бўлган журналист Виктор Ядуха.

Тўғри, шахсий суҳбатларда улар нима учун Қримнинг Россияга қўшилишини ҳурсандчилик билан қарши олишмаганликларини очиқ айтадилар. «Албатта, Қрим татарлари 1944 йил депортациясини унутолмайдилар, лекин аслида бу Россиянинг халқимизга қарши қилган ягона жинояти эмас. 18-асрнинг охирида Россия томонидан Қримнинг босиб олиниши тинч аҳоли орасида катта талафотларга олиб келди, дейди менга Бахчисаройлик Айдер. – 19- аср ўрталарида Қрим урушидан кейин, Россия қрим- татарларини душман билан ҳамкорлик қилишда айблади.

Таъқиблардан қўрқиб, 200 мингга яқин одам Қримдан қочиб кетди. Яъни, аслида биз бир эмас, уч марта депортация қилинганмиз! Бундан ташқари, 80-йилларнинг охирида биз ватанимизга қайтишни бошлаганимизда, дастлаб рус аҳолиси бизга душманларга қарагандай кутиб олди ва маҳаллий амалдорлар имкон қадар бизнинг қайтишимизга тўсқинлик қилишди. Тўғри, ҳозирда маҳаллий руслар билан муносабатлар жуда яхши бўлиб қолган, кўплаб аралаш никоҳлар ҳам мавжуд. Аммо, бизнинг халқимиз Россияга давлат сифатида тарихан ишонмай қўйган ”.

Фото Игоря Ротаря

Мана шунақа гаплар. Бундан келиб чиқадики, ҳатто Қрим-татар тилига расмий мақом бериш (гарчи Украинада бўлган пайтида ҳам бўлмаганди) ҳам кўп ёрдам бермади?

Бахчисарой- Ўзбекистоннинг бир бўлаги

Қрим хонлигининг собиқ пойтахти Бахчисарой ҳақидаги биринчи таассурот – худди Марказий Осиёга тушиб қолганда туюлади. Мен эски шаҳарга бориб ўша ерда жойлашгандим ва эрталаб соат тўртда муаззин овозидан уйғонардим. Эски шаҳардаги тор кўчалари бўлган Хон саройи, менга Бухорони эслатарди. Сон-саноқсиз чойхоналарда палов ва лағмон тортилганда, худди Ўзбекистондаги каби дастурхон атрофида, гилам устида ўтиргандай бўласан. Бу атайлаб сайёҳлар учун, шарқона шукуҳни қўшиш учун махсус тайёрланган – маҳаллий аҳолининг ўзи эса уйларида стол ва ўриндиқларда ўтиришади.

Сургундан қайтиб келганлар орасида чала миллатлилар (отаси ёки оналаридан бири ўзбек) талайгина. Шунингдек, Қримга «ғала-ғовур остида» келганлар орасида «соф» ўзбеклар, тожиклар ва месхетия турклари бор эди. Хуллас, Қрим татарлари уйларига қайтгач, Марказий Осиёнинг «бир бўлагини ўзлари билан бирга олиб келишган, фақат бироз “такомиллаштирган” ҳолда: Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, Қримнинг ярим оролидаги татарлар яшайдиган ҳудудларда ажойиб туркча қаҳва тайёрланадиган қаҳвахоналари мавжуд.

Бугун Бахчисаройда ҳижобли қизлар ва соқоллари бор ва дўппили ёш йигитларни учратишингиз мумкин. Аммо миллий рамзлар акс эттирувчилар унчалик кўп эмас.

Аксарият маҳаллий аҳоли нафақат европача кийинишади, балки кўпроқ рус тилида гаплашишади, гарчи Россия Федерациясига қўшилганидан бери қрим татар тилида дарс берадиган мактаблар сони камаймаган бўлсада. Қизиғи шундаки, ҳатто Бахчисарой масжидидаги имом ўз она тилида ваъз қилар экан, унга рус тилидаги ибораларни киритиб ҳам туради. Айтганча, бу ердаги масжидлар муаммосиз ишлайди, аммо уларнинг барчаси Москва муфтиятига содиқ равишда, унга бўйсунишлари керак.

Фото Игоря Ротаря

“Ҳозир Қримдаги барча масжидларни рўйхатдан ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Табиийки, уларнинг ҳаммаси муфтийга бўйсунади. Бизнинг имомларимиз ваъзлар пайтида «Ҳизбут-Таҳрир» (Россияда тақиқланган – И.Р.) экстремистик ташкилоти фаолиятини фош қилишга эътибор беришади «, дейди Қрим муфтиятининг матбуот котиби Зера Эмирсуин.

Украинада “Ҳизбут-Таҳрир” ҳудди АҚШда ва Европа мамлакатларида бўлгани каби Қримда ҳам мутлақо қонуний фаолият олиб борган (Германия бундан мустасно, чунки антисемитизм туфайли у ерда фаолияти тақиқланган).

Дарҳақиқат, ушбу ташкилот тарафдорлари орасида антисемитизм кайфияти жуда кучли экан. Қрим Украина таркибидалик пайтидан буён “ҳизб”нинг фаолларидан бўлган Бахтиёр исмли йигит билан суҳбат орқали мен бунга ишонч ҳосил қилдим. Мен унинг қарашларини ҳатто тезисн сифатида ҳам айтишни хоҳламайман – унинг сўзлари «бездирадиган даражада”.

Гарчи Бахтиёр ва унга ўхшаганларни бугунги кунда Қримда «таъқиб” қилинаётганлигини таъкидлашса-да, бироқ, масалан, Марказий Осиёдан фарқли ўлароқ, бу ерда мусулмоннинг соқоли хавфли деб ҳисобланмайди ва «ваҳҳобийлар» ҳам таъқиб қилинмайди. Кремль қанчалик ёмон бўлмасин, менга Москва кўрсатмаси билан Қрим татарлари этник ёки диний сабабларга кўра камситилаётгани кўринмади. Шунга қарамай, «тарихан ишончсизлик» мавжуд ва уни ҳали енгиб ўтиш учун кўп вақт керак.

Игорь Ротарь, Бахчисарой — Симферополь

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг