Боливияда сенатор ўзини мамлакатнинг муваққат президенти, деб эълон қилди

0
1347
манба: Reuters

Ўтган якшанбада Боливия президенти Эво Моралес ва вице-президент истеъфога чиққани хабар қилинганди. Сешанба куни Моралес бошпана излаб Мексикага келди ва сиёсий курашни давом эттиришга ваъда берди.

12 ноябрда Боливиялик сенатор Жанине Анез Конгрессда ўзини муваққат президент, деб эълон қилди. Бу ҳодиса рўй берган мажлисда собиқ президент Эво Моралеснинг партияси вакиллари қатнашмаган ва уни тайинлаш учун овоз берувчилар сони қонунда белгиланган миқдорга етмаган. Шунга қарамай, Анезнинг президентлик лавозимга киришиши эълон қилинган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг