Исроил раҳбари Ғарбий Соҳилни икки босқичда аннексия қилишни режалаштирмоқда

0
1910
манба: AP

Исроилнинг Бош Вазири Бенямин Нетаньяху Ғарбий Соҳилда дастлабки чегараланган аннексияни амалга оширишни ўйлаб кўрмоқда.У бундай қилиш орқали ўзининг катта ҳудудларни эгаллаш борасида берган ваъдасига бошқа давлатларнинг қаршилигини якун топтиришга умид қилмоқда,дея хабар берган “Исроил Ҳаём” газетаси.

Бенямин Нетаняхунинг айтишича,АҚШнинг Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик ўрнатиш ҳақида берган режаси Исроилга Ғарбий Соҳил ва Иордания водийси ҳудудида ўзининг суверенитетини кенгайтириш учун “тарихий имконият” яратади. Ушбу режада Ғарбий Соҳилдаги яҳудийлар яшайдиган жойлар Исроил назоратига ўтиши ёзилган.

Исроил 1967 йилда бўлиб ўтган урушда Қуддуснинг шарқий томони, Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилни босиб олганди .Фаластинликлар бу ҳудудларда ўз давлатларини қуришга умид қилишмоқда ва Трампнинг январда эълон қилинган тинчлик режаси бу умидларни ўлдиришини таъкидлашмоқда.

“Исроил Ҳаём” газетасининг ёзишича,ҳозирда Бенямин Нетаняху икки босқичли аннексия режаси устида бош қотирмоқда.Биринчи босқичда фаластинликларни АҚШ таклиф этган тинчлик режасига рози бўлишга чақирилади ва кичик ҳудудлар аннексия қилинади.Иккинчи босқичда эса режада кўзда тутилган қолган ҳудудлар эгалланади.
Нетаняхунинг аннексия режалари Фаластинликлар, Араб ва Европа давлатлари томонидан қаттиқ қаршиликларга учради. Исроил расмийлари ҳам бу ишлар амалга оширилиши учун АҚШ ҳали розилик бергани йўқлигини маълум қилишган.

Фаластин Озодлик Ташкилотининг Ижроия қўмитаси аъзоси Васел Абу Юсуфнинг сўзларига кўра, аннексиянинг босқичларга ажратилиши ҳеч қандай аҳамият эга эмас.

“Нетаняху аннексияга қаршилик қилаётган бошқа давлатларни чалғитишга уринмоқда. Дунё бундай таклифларга алданмайди”, дейди Абу Юсуф.

Дунёнинг кўплаб давлатлари асли Фаластинга тегишли бўлган ҳудудда яҳудийларнинг яшашини ноқонуний деб ҳисоблашади. Аммо, Исроил буни рад этади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг