Ғофур Раҳимов AIBA президентлигидан бутунлай кетди

0
1739
Манба: www.uza.uz

Бу ҳақда Россиянинг www.sport-interfax.ru сайти маълум қилди. Манба AIBA расмий сайтига таянган ҳолда Рахимов ушбу ташкилотнинг президенти сифатидаги ўз ваколатларини бутунлай топширгани ҳақида хабар берди.

– Бу AIBA тарихидаги энг мураккаб ўтиш давридир. Таассуфки, бу жараён бевосита менинг ушбу ташкилот тепасига келган пайтимга тўғри келди. Ҳозирда ўз шаънимни ҳимоя қилишим, менга нисбатан қўйилаётган айбловларга қарши жиддий кураш олиб боришимга тўғри келмоқда. Бу табиийки мунтазам суд жараёнларида иштирокимни тақозо этади. Шу сабабли менга қанчалик оғир бўлмасин, дарҳол AIBA раҳбарлигидан кетишга қарор қилдим, – деди Ғофур Раҳимов ташкилот матбуот хизматига берган интервьюсида.

Маълумки, 2018 йил 2 ноябрда юртдошимиз Ғофур Раҳимов Халқаро бокс уюшмаси, яъни AIBA президенти этиб сайланганди. Бироқ, ўша йилнинг ноябрь ойи охирларига келиб Халқаро Олимпия қўмитаси ижроқўми билан AIBA ўртасидаги муносабатлар совуқлашди. Ҳатто ҲОҚ боксни Олимпия ўйинлари дастуридан чиқариб юборилиши ҳақида огоҳлантирди.

AIBA ва ҲОҚ ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви замирида Ғофур Раҳимов жорий йилнинг март ойи охирларида ўз ваколатларини вақтинча топширишини маълум қилганди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг