Олимпия ўйинлари кейинги йилда ҳам ўтказилмаслиги мумкин

0
1452
Фото: AFP

Ҳозирги пандемия сабабли бу йил ёзда Токиода ўтказлиши режалаштирилган Олимпиада ўйинлари 2021 йилга қолдирилганди. Агар кейинги йилгача коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ўнгланмаса, Токио-2020 Олимпиадасини бекор қилишга тўғри келади, дейди ташкилий қўмитаси президенти Йоширо Мори.

Йоширо Мори агар кейинги йил пандемиянинг хавфлилиги сақланиб қолса, Олимпиада ўйинларини 2022 йилгача кечиктириш мумкинми, деган саволга “йўқ” деб жавоб берди.

«Бу ҳолда, мусобақа бекор қилинади», деди Мори.

Баъзи тиббиёт соҳаси мутахссислари коронавирус кейинги йилгача назорат остига олинишига шубҳа билан қарамоқдалар. Сешанба куни Япония Тиббиёт ассоциацияси раҳбари Йошитаке Йококура агар ваксина топилмаса, келгуси йил Олимпиадани ўтказиш жуда қийин бўлишини айтди.

«Мен мусобақани ўтказмаслик керак деб айтмайман, аммо бу жуда қийин бўлади», деди Йококура журналистларга.

«Сизга ростини айтсам, Олимпиада келаси йили ўтказилиши мумкин деб ўйламайман. Кейинги ёзда Япония ушбу касалликни енгиши мумкин. Лекин, у пайтгача дунёнинг барча давлатлари пандемияни назорат қила оладилар, деб ҳисобламайман. Шунинг учун келаси ёзда Олимпия ўйинларини ўтказилишига унчалик ишонмаяпман», деди Кобе университетининг юқумли касалликлар профессори Кентаро Ивата.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг