Исроил армияси «Хамас»ни нишонга олиб, Ғазога ҳаво ҳужумларини бошлади

0
1808
Манба: AP Photo

Исроил ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича сулҳ жорий этилганидан икки кун ўтиб, яна Ғазо секторига ҳаво ҳужумларини амалга оширди.

Исроил армияси шанба кунги ҳужумлари «Исломий Жиҳод» гуруҳининг позицияларига эмас, балки Ғазо секторини бошқарувчи «Хамас»га қаратилганлигини даъво килмокда.

Икки кун давом этган зўравонликлардан сўнг 34 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, аммо Исроил томондан ўлим ҳолати қайд этилмади. Шанба куни иккала томонда ҳам ёнғин қайд этилган.

Шанба куни қилинган баёнотда Исроил армияси «Ғазо секторидан Исроил ҳудудига иккита ракета отилгани» ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан ушланганидан сўнг «Хамас»га ҳужум қилганини айтди.

Фаластиннинг хавфсизлик манбалари хабар беришича, Исроилнинг хужумлари шимолда жойлашган «Хамас»нинг иккита ҳудудига қаратилган бўлиб, бу ҳудудларда 10 йилдирки 2 миллион фаластинлик Исроил ва Миср тазйиқи остида яшамоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг