Сайёрадаги энг тезкор одам ўзининг биринчи голини урди

0
1754

Сайёрадаги энг тезкор одам, 8 марта Олимпиадада ва 11 марта жаҳон чемпиони бўлган Усаин Болт Австралиянинг «Централ Кост Маринерс» номли футбол клубида ўзининг илк голига муаллифлик қилди.

Маълум қилинишича, «Макартур Саут Вест Юнайтед» жамоаси билан ўртоқлик учрашувининг 57-дақиқасида атлет бунга эришган ва муваффақиятини нишонлаш учун ўзининг машҳур бўлган узоқ масофага найза отиш “жест”ини қўллаган.

11 дақиқадан сўнг, Яамаикалик дубльга эришган. Натижада, «Маринерс» 4: 0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўз ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Усаин Болт 2018 йил июл ойида Австралия терма жамоаси билан шартнома имзолаган.

Here it is, @usainbolt, the footballer, scores his maiden Mariners goal. What a moment! Don’t think limits! ⚡️ #SWSvCCM #CCMFC

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг