Дунёнинг қайси ҳудудларида коронавирусга қарши вакциналар синовдан ўтказилмоқда?

0
2363
манба: Reuters

Бугунги пандемия шароитида дунё давлатлари коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун турли хил чора-тадбирлардан фойдаланаётганларига қарамай, уларнинг барчаси пандемиядан чиқишнинг ягона йўли самарали вакцинани ишлаб чиқиш эканини жуда яхши билишади. Фақат самарали вакцинагина пандемия шартларини енгиллаштириб, нормал ҳаётга қайтишни кафолатлаши мумкин.

Аслида муайян касалликка қарши вакцина ишлаб чиқариш учун йиллар керак бўлади. Чунки, муайян вакцинанинг ишлаб чиқарилиши бир неча босқичдан иборат клиник синовларни ва вақтни талаб қилиши аниқ. Аммо, бугун бутун дунё жиддий иқтисодий-ижтимоий муоммолар билан юзма-юз тураркан, бутун дунё коронавирусга қарши ваксинага жуда муҳтождир. Ҳозирда 100 дан ортиқ мамлакатлар самарали вакцина ишлаб чиқариш учун тезкор изланишлар ва синовларда қатнашмоқда.

Жумладан, март ойида Америка, ундан кейин эса Европа мамлакатлари коронавирусга қарши вакциналар синовларини бошлаб юборди. Ҳозирда Германия, Австралия ва Хитойда ҳам коронавирусгақарши кенг қамровдаги вакцина синовлари амалга оширилмоқда.

Ушбу вакциналарни ишлаб чиқиш ЖССТ томонидан қўллаб-қувватланаётган бўлса-да, аксарият мутахассислар вакцинанинг пайдо бўлиши 2021 йил ўрталарига тўғри келишини айтишмоқда. Бу жуда узоқ муддатдек туюлиши табиий, аммо вакциналар тарихига эътибор қаратсак, 12-18 ой бу мувофаққиятли тажриба демакдир.

манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг