«Мусулмонлардан сотиб олманг»: Ҳиндистонда ҳукмрон партия раҳбари мусулмонларни бойкот қилишга чақирди

0
2182
Фото: Amit Dave/Reuters

Ҳиндистоннинг Бҳаратия Жаната партияси (BJP) ўз раҳбарларидан бирининг мусулмонларни бойкот қилишга чақирган видеосига изоҳ берди. Ушбу видеода партия аъзоси Суреш Тивари аҳолини мусулмонлардан сабзавот сотиб олмасликка даъват қилган.

«Бир нарсани ёдда тутинг. Мен ҳаммага очиқ айтаман. Миянлардан (мусулмонлардан) сабзавот сотиб олмаслик керак», – деб айтди шимолий Уттар-Прадеш штатида яшовчи депутат Суреш Тивари. Бу видео сешанба куни интернетда тарқалди.

«Эҳтиёт чораси»

“Hindustan Times” газетасида чиққан хабарда Тивари ўзининг бойкот қилишга чақириғи одамларни касалланишдан сақлаш учун “эҳтиёт чораси» бўлганини айтди.

«Мен 18 апрель куни Деориа шаҳрида ниқоблар тарқатаётган эдим. Шунда одамлар «Таблиғ жамоати» инфекция тарқатаётганидан шикоят қилишди. Уларнинг кўплари мусулмон сотувчилар сабзавотларга ўз тупукларини суртаётганидан ва бу билан касалланишдан хавотирда эдилар. МЛАнинг масъул вакили сифатида мен улардан вазиятни ҳал қилиш учун қонунни ишлатишни сўрамадим. Шунчаки мусулмонлардан сабзавот сотиб олишни тўхтатиш кераклигини айтдим. Менга айтинг, нима гуноҳ қилибман?», деди у.

Ўтган ой Нью-Деҳлидаги «Таблиғ жамоати» номли мусулмон даъватчи гуруҳи томонидан ташкил этилган диний йиғилишда «CОVID-19» нинг тарқалиши ҳақидаги хабар тарқалганди. Шундан сўнг, мусулмонлар мамлакатнинг турли ҳудудларида нишонга олинган.

Баъзи BJP сиёсатчилари ва журналистлари ушбу воқеани «корона терроризм» дея таърифлаган ва мусулмон “Таблиғ жамоати”ни вирусни тарқатиш учун «фитна» уюштирганликда айблаган.

Суреш Тиварининг бу даъвати мусулмонларга қарши ягона ҳаракат эмас.

Деҳли ва бошқа штатлар, жумладан Карнатака, Телангана ва Мадхя-Прадешнинг баъзи маҳаллалари мусулмонларнинг киришига тўсқинлик қиладиган махсус плакатлар ўрнатишган.

Азонни тақиқлашга чақириқлар

Ҳатто масжидларга ҳам ҳужумлар уюштирилди, кўпчилик намозга чақирувчи азонни тақиқлашга чақирдилар.

Сешанба куни Уттар Прадешнинг Горахпур туманидаги бир гуруҳ одамлар масжидни вайрон қилишган ва овозкучайтиргич орқали азон айтишни тўхтатмагани учун муаззин Абдул Раҳмонга ҳужум қилишган, дея хабар беради маҳаллий ОАВ. Воқеадан енгил жароҳат олган 35 ёшли муаззин Абдул Раҳмоннинг айтишича, масжидда фақат уч киши бўлган ва бу ҳо

зирги пандемия даврида полиция томонидан рухсат берилган одамлар сонига тенгдир.

“Бирликни биринчи ўринга қўйинғ“

18 апрель куни Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Ҳиндистон ҳукуматини исломофобияни тўхтатишга чақирди. Эртаси куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди твиттерда одамларни бирдам бўлишга чақирди.

«CОVID-19 одамларнинг ирқи, дини, ранги, кастаси, эътиқоди, тили ёки чегарасига қараб ўтирмайди. Бизнинг бу касалликка қарши жавобимиз ва хатти-ҳаракатларимиз бирлик ва биродарлик тамойилларига мос келиши керак», деб ёзди у ўз твиттер саҳифасида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг