Россия АҚШни Белоруссияда давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлаётганликда айблади

0
1333
Фото: Tut.By/Handout via REUTERS

16 сентябрь куни Россия Қўшма Штатларни Белоруссияда давлат тўнтаришини юзага келтиришга уринаётганликда айблади. Чоршанба куни Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин Лукашенкони тахтдан ағдариш бўйича бўлаётган ишларнинг орқасида АҚШ турганини айтди.

“Биз АҚШнинг Белоруссияда инқилоб ва контитуцияга қарши давлат тўнтаришини амалга оширишга уринаётгани ҳақида гапиряпмиз. Бу уринишларнинг ҳеч қайси бири Белоруссия фуқароларининг манфаатига хизмат қилмайди” дея Наришкиннинг сўзларини келтирди РИА Новости.

Наришкин АҚШни Белорус ҳукуматига қарши ҳаракат олиб бораётган блоггерларни молиялаштиришда, нодавлат ташкилотлари орқали ҳукуматга қарши фаолларни шуғуллантираётганликда ва Лукашенконинг мухолифларини, хусусан, айни пайтда Литвада яшаётган Светлана Тихановскаяни қўллаб-қувватлаётганликда айблади.

“Биздаги маълумотларга кўра, АҚШ Белоруссиядаги ҳаракатларда асосий ролни ўйнамоқда” дейди Наришкин.

Белоруссияда президентлик сайловларидаги ноҳақликлар туфайли 9 августдан бери намойишлар давом этиб келмоқда. Бу ҳолат мамлакатни 26 йилдан буён бошқариб келаётган Александр Лукашенконинг фаолияти давомидаги энг катта хавфга айланди.

Ҳозирда Лукашенконинг ягона ҳимоячиси Россия бўлиб турибди. Лукашенко 14 сентябрь куни Россияга борди ва президент Владимир Путин билан учрашди. Владимир Владимирович Белоруссия иқтисодини жонлантириш учун 1.5 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини ваъда берди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг