Россияда телекоммуникация операторлари орқали мессенжер фойдаланувчилари учун янги қоидалар жорий қилишни хоҳлашмоқда. Шунда, хизматдан фақатгина телефон рақами берилган шахс фойдаланиши мумкин бўлади. Қоидалар лойиҳаси Россия Федерацияси ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган, деб ёзади«Известия» газетаси, Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров ва ҳужжатнинг ўзига таянниб.
Рўйхатга олиш бўйича маълумотларни мессенжерлар маъмурлари текшириши керак бўлиши ҳужжат лойиҳасида кўзда тутилган. Уяли операторлар бир вақтнинг ўзида абонент фойдаланадиган иловалар ва мессенжерга тегишли бўлган идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ўз базасига киритишади. Оммавий ахборот воситалари маълум қилишича, агар фойдаланувчини 20 дақиқа ичида рақамлар базасидан топилмаса, у мессенжердан фойдалана олмайди.
Роскомнадзор бошлиғи Александр Жаров ҳукумат қарорини фуқаролар ва давлат учун хавфсиз алоқа муҳитини яратиш йўлида зарур қадам деб атади. Унинг сўзларига кўра, мессенжерларда аноним мулоқот қилиш имконияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари учун жиноятларини тергов қилишни қийинлаштирар экан.
Жаров, оператор ва мессенжер ташкилотчиси ўртасидаги ўзаро муносабатлар катта маблағ талаб қилмайди, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, ушбу қоидаларга риоя қилмаслик учун мессенжер эгалари учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган.
Нашр томонидан экспертлардан олинган интервьюларда, ушбу ташаббусда бир қатор камчиликларга эътибор қаратилади. Хусусан, хорижликлар СИМ-карталар билан бошқа давлатлардан қандай қилиб идентификатсия қилиниши аниқ эмас. Баъзи экспертларга кўра, янги қоидалар хорижий операторларнинг «симка»лари савдоси ошиб кетишига олиб келиши мумкин экан.