Туркия Суди жума куни Америка пастори Эндрю Брансонни озод этишга қарор қилди ҳамда буни Вашингтон ва Анқара ўртасидаги муносабатларни яхшилашда биринчи қадам бўлиши мумкинлигини маълум қилди- деб хабар беради Рейтер.
Суд уни уч йилга озодликдан маҳрум қилди, бироқ у уй қамоғида ушлаб турилган вақт инобатга олиниб, Брансон озод қилинди.
2016-йилда Туркияда давлат тўнтаришида иштирок этишда айбланган Брансон устидан дипломатик низо Вашингтон ва Анқара ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган эди.
Август ойида АҚШ президенти Доналд Трамп турк маҳсулотларининг импортига қўшимча божлар жорий қилган эди.
Қўшма Штатларга жавобан, у ердан импорт қилинадиган бир қанча моддалар бўйича, Туркия ҳам божлар нархини оширган эди.
Москва вақти билан 16.55га келиб, турк лираси долларга нисбатан 5,94 дан сотилиб, АҚШ валютаси эса 0,71 фоизга ошди.
Айни пайтда, турк лираси пасторнинг озод этилиши арафасида 3 фоизга кўтарилган.