Швейцария Путин ва Байден учрашуви учун 10 миллион доллар сарфлагани маълум қилинди

0
687
Фото:yandex.ru

Швейцариядаги Женева шаҳрида июнь ойида бўлиб ўтган саммитни ташкил этиш харажатлари 10 миллион долларга баҳоланди.

Бу фақат дастлабки тахминлар эканлиги, якуний ҳаражатлар 10-15% га ошиши мумкинлиги, ҳисоб-китоблар тугагач, улар сентябрь ойининг охирида федерал органларга юборилиши айтилди.

Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув харажатлари ҳақидаги дастлабки маълумотлар ҳам эълон қилинди. Учрашувдаги хавфсизликни ташкил қилиш учун 5,6 миллион доллар ажратилган. Бу кантон полицияси, қўшни кантонлардан хавфсизлик хизматлари, уларнинг турар-жойи ва транспортига тегишли. Бу харажатлар ҳарбий ва фуқаро муҳофазаси хизматларини жалб қилиш харажатларини ўз ичига олмайди.

Харажатларнинг бир қисмини федерал полиция ўз зиммасига олган. Федерал Ташқи ишлар вазирлиги саммитда журналистларни ташиш ва овқатланиш харажатларини қоплаш учун – 3,2 миллион доллар сарф этганини маълум қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг