Исроил ва Марокаш давлатлари алоқаларни тиклашади, дея эълон қилди АҚШ президенти Дональд Трамп 10 декабрь куни. Бунинг эвазига АҚШ можароли ҳудуд бўлган Ғарбий Саҳрои Кабирни Марокашнинг ери деб тан олади.
Марокаш Исроил билан алоқаларни тиклашга рози бўлган тўртинчи мамлакатга айланди. Бундан олдин уч нафар араб мамлакати-БАА, Баҳрайн ва Судан ҳам Исролил билан нормал ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларни имзолашганди.
Трампнинг айтишича, Исроил ва Марокаш дипломатик ва бошқа алоқаларни тиклашади. Хусусан, бу икки мамлакат тез орада бир-бирларининг ҳудудларида алоқа марказларини очишади. Кейинчалик улар элчихоналарни ҳам очишлари кўзда тутилган. Шунингдек, Исроил ва Марокаш ўзаро авиапарвозларни тиклашади.
“Бугун яна бир катта тарихий воқеа юз берди. Бизнинг икки буюк дўстимиз -Исроил ва Марокаш Қироллиги дипломатик алоқаларни тўлиқ тиклашга рози бўлдилар. Бу Яқин Шарқда тинчликни таъминлаш бўйича катта ҳодиса бўлди” деб ёзда Трамп ўзининг Твиттердаги саҳифасида.