Саудия Арабистони журналист Қошиқчининг консулликдаги ўлимини тан олди

0
1740

Саудия Арабистони Бош прокурори, The Washington Post  газетаси журналисти Жамол Қошиқчининг Истанбулдаги Бош консуллигида ўлганини тан олди, дея хабар беради Интерфакс.

Унинг сўзларига кўра, журналист ва консулликдаги одамлар ўртасида чиққан жанжал оқибати ўлимга олиб келган.

Таъкидланишича, Саудия Арабистонининг 18 нафар содиқ мулозимлари ҳибсга олинган.

Бундан ташқари, подшоҳ маслаҳатчиси Сауд ал-Қаҳтоний ва Саудия разведкаси бошлиғининг ўринбосари Аҳмад ал-Ассири ўз лавозимларини тарк этишган.

Эслатиб ўтамиз, Кошиқчи 2 октябрь куни ғойиб бўлган. Уни сўнгги марта Саудия Арабистони Бош консулхонасига ташриф буюрганида кўришган. Турк матбуоти ёзишича, дипломатик идорада бу одамни ўлдиришган 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг