Трамп, Қошиқчининг ўлимига оид Ар-Риёд изоҳини «ишончга лойиқ» деб атади.

0
1895

АҚШ президенти Дональд Трамп, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулликда журналист Жамол Қошиқчининг ўлимига оид изоҳини «ишончлга лойиқ», деб ҳисоблайди, Бу хақда  РИА Новости хабар беради.

Трамп сўзларига кўра, Ар-Риёднинг журналист ўлими билан боғлиқ иқрорини «яхши, катта биринчи қадам» экан.

 Америка раҳбари, бу иш бўйича Подшоҳлик биринчи айбловларни эълон қилганлиги «жуда муҳим» ва гумонланувчиларни ҳибсга олганлиги таъкидланган.

Шу билан бирга Трамп Қошиқчининг ўлимини «қабул қилиб бўлмайдиган», деб атади.

Аввалроқ, Саудия Арабистони Бош прокурори Сауд Ал-Муаажиб, журналист Жамол Қошиқчининг Саудия Арабистони консуллигида жанжал оқибатида вафот этганини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Кошиқчи 2 октябрь куни ғойиб бўлган. Уни сўнгги марта Саудия Арабистони Бош консулхонасига ташриф буюрганида кўришган. Турк матбуоти ёзишича, дипломатик идорада бу одамни ўлдиришган

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг