BepiColombо миссияси Меркурияга муваффақиятли старт олди

0
1337

Швейцариядаги Меркурий планетасини ўрганиш бўйича BepiColombo  европа миссияси Франциянинг Гвианасидаги Куроу космодромидан муваффақиятли старт олди, дея хабар беради РИА Новости.

Хабарларга кўра, Ariane 5 русумли ракета-ташувчи маҳаллий вақт билан 22.45 да (Тошкент вақти билан соат 06.45) амалга оширилган.

Миссия таркибига иккита орбитал аппарат киритилган: магнетосфера орбитер ва сайёравий орбитер, шунингдек, сайёра орбитасига етказиб берадиган учинчи модуль.

Улар тўққиз миллиард километрни учиб ўтиб, 2025 йилнинг охирида Меркурийга етиб боришлари керак.

Миссия режасига кўра, қурилма камида бир йил давомида орбитада бўлиши ҳамда Меркурий экзосфераси, зичлиги ва магнит майдони  тўғрисида маълумот тўплаб қайтиши керак.

Шунингдек, сайёранинг қуёш шамоли билан ўзаро таъсири ҳам ўрганилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг