17 январь куни Дубай шаҳри осмони қалин туман билан қопланди. Шаҳар аҳолиси туманга бурканган Дубай манзараларини Твиттер ва бошқа ижтимоий тармоқларда улашишди.
Дубай Медиа Офиси ҳам “бугун эрталаб Дубай осмонини ёпиб қўйган» туман суратларини тарқатди.
Шанба куни Бирлашган Араб Амирликларининг Миллий Метеорология Маркази якшанба куни мамлакатнинг денгиз қирғоғида жойлашган минтақаларида эрталаб нам ва туман бўлиши кутилаётганини хабар қилганди.
“Туманнинг йўлни кўриш имкониятини чеклаши сизнинг автомобил тезлигини назорат қилиш қобилиятингизни камайтиради. Биз сизга ўзингиз ва бошқаларнинг хавфсизлиги учун тезликни пасайтиришингизни маслаҳат берамиз» дея аҳолини огоҳлантирди Дубай йўл ва транспорт бошқармаси.