Россия тўртта мамлакат билан доимий авиарейсларни тиклаяпти

0
1267
Фото: Reuters

Россия ҳукуматининг шанба куни берган маълумотларига кўра, Москва билан Финляндия, Ветнам, Ҳиндистон ва Қатар пойтахтлари ўртасида авиарейслар 27 январдан бошлаб қайта бошлананди.

Ҳаво қатновлари бошланмасдан аввал бир қанча эпидимиологик меъёрлар бажарилади.

Россия ушбу мамлакатлар билан ҳаво орқали қатновни пандемия бошланган илк ҳафталарда тўхтатганди.

Россиядаги коронавирусга қарши кураш штаби йиғилишида айтилишича, ушбу тўртта мамлакатда коронавирус тарқалиши қониқарлидир.

Мазкур давлатларда коронавирусга чалиниш бўйича икки ҳафталик ҳолатларнинг умумий сони ҳар юз минг кишига 40 тадан озроқни ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг