«Бу давлат тўнтарилиши». Трамп муддатидан олдин лавозимини тарк этадими?

0
1679
Манба: Al Jazeera

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари амалдаги АҚШ президенти Дональд Трампнинг импичмент жараёнини расман бошлайдиган резолюцияни маъқулладилар. Овоз бериш 31 октябрь куни бўлиб ўтди.

Ушбу резолюцияга кўра, АҚШ президенти Дональд Трампга импичмент қилиш эҳтимоли бўйича тергов жамоатчилик босқичига ўтмоқда. Бу импичмент процедурасининг бошланиши.

Ушбу резолюцияга 232 конгрессмен овоз берди. 196 нафари қарши чиқди.

Вакиллар палатаси АҚШ президенти Дональд Трампнинг хатти-ҳаракатлари бўйича барча терговларни давом эттириш учун разведка, молиявий хизматлар, ташқи алоқалар, назорат ва ислоҳотлар, даромадлар ва харажатлар, шунингдек, қонуний қўмиталарни бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, Конгрессдаги демократлар Трампни расмий лавозимидан фойдаланганликда ва Украина Президенти Владимир Зеленскийга президентлик сайловларидаги Трампнинг мумкин бўлган рақиби – собиқ вице-президент Жо Байденга қарши терговни бошлаш учун босим ўтказганликда айбламоқда.

Бироқ Трамп барча айбловларни рад этди ва демократларни ақлдан озган, деб атади. Уларни давлат тўнтаришини амалга оширишда айбламоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг