Франциялик мусулмонлар черковлар билан бирдамлик намойиш этиб, миллионлар қалбини забт этишди

0
1279
манба AF

Франциядаги сўнгги воқеалар ва черковларга бўлган ҳужумлар фонида Франциялик бир гуруҳ ёшлар насронийлар ибодатхоналарини ҳимоя қилишга бел боғлашди. Мазкур рамзий ҳимоя ва бирдамлик бошқаларда чуқур таасурот қолдирган.

Мазкур ҳаракат аъзоси Бенферҳат ва бир гуруҳ ёш мусулмон йигитлар шаҳарнинг собори олдида барча авлиёларнинг дам олиш кунлари учун қўриқлаш учун йиғилишди, уни рамзий равишда ҳимоя қилиш оркали католик черковлари билан бирдамлик намойиш этишди.

Лодеве шаҳридаги черков хизматчилари уларнинг бу ҳаракатидан қаттиқ таъсирланишгани айтишмоқда. Черков руҳонийси уларнинг ҳаракати ҳозирги нотинч даврда уларга умид бахш этганини айтди.

Маълумки, Франциялик ўқитувчининг ўлими ортидан бошланиб кетган норозилик акциялари ва Макроннинг шов-шувли баёноти мусулмонлар ва бошқа дин вакиллари ўртасида қарама-қаршиликни келтириб чиқарди, дунёнинг бир неча нуқтасида Франстия маҳсулотларига бойкот эълон қилди.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг