Халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантиришдаги яна бир муҳим қадам

0
2272

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С.Юлдашев ҳамда бир гуруҳ олимлар Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида ўтказилган II Халқаро илмий форумда иштирок этишди ҳамда бошқа мамлакатлар фанлар академиялари, шунингдек, халқаро илмий ташкилотлар вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказишди- дея маълум қилинади Фанлар академияси расмий веб-сайти.

Ушбу Форум 3-5-ноябр кунлари Миллий илмий-тадқиқот ташкилоти ва Алянса Халқаро илмий ташкилоти ташаббуси билан “Бир макон – бир йўл” лойиҳаси доирасида ташкил қилинди. Халқаро илмий форумда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги вакиллари, жумладан, Хитой Миллий Фанлар академияси президенти Бай Чунли, Россия Фанлар академияси президенти Сергеэв Александр Михайлович, Покистон Фанлар академияси президенти Муҳаммад Қосим Жан, Болгария Фанлар академияси президенти Стефан Воденичаров ва бошқалар қатнашдилар.

Альянса Халқаро илмий ташкилоти экологик ресурслар, иқлим ўзгариши, атроф-муҳитни, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш каби глобал илмий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирда ушбу ташкилотга дунёнинг 36 давлати аъзо бўлган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг