Саудия Арабистонининг 17-март куни маълум қилишича, у келаси ҳафтада G20, яъни жаҳоннинг йирик иқтисодига эга 20 та мамлакати раҳбарларининг виртуал саммитини ўтказади.
Бу йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши кураш асосий мавзу бўлади.
«Катта йигирмаликнинг етакчилари одамларни ҳимоя қилиш ва глобал иқтисодиётни сақлаб қолиш учун ҳамкорликда сиёсат олиб борадилар», дея маълумот берган Саудия Арабистони котибияти. Аммо, ушбу саммитнинг аниқ санаси ҳозирча ошкор қилинмаган.