Саудия Арабистони Макка ва Мадинадаги иккита муқаддас масжиддан ташқари қиролликнинг барча масжидларида жамоат намозларини тўхтатишга қарор қилди.
Сешанба куни эълон қилинган ушбу қарорда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун мусулмонларни масжидларда эмас, балки уйда ибодат қилишга чақирилади.
SPA баёнотида айтилишича, диний томондан масжидларда барча жамоат намозларини, шу жумладан ҳафталик жума намозларини ҳам тўхтатилишга рухсат берилди. Аммо, Макка ва Мадинадаги иккита муқаддас масжид ёпилмайди.
«Масжид эшиклари вақтинча ёпилади, аммо уларга азон айтишга рухсат берилади», дейилади баёнотда.
Шунингдек, араб тилидаги азонда одатдагидек «намозга келинг» ибораси «уйда ибодат қилинг»га ўзгартитилди. Баёнотда айтилишича, мусулмонлар томонидан жума куни туш пайтида ўқиладиган намози уйда ўқилиши мумкин.