Суданда Нил дарёси бўйича музокараларнинг янги босқичи бошланди

0
2671
Фото: LifeGlobe

Нил ҳавзасидаги учта асосий давлат ҳисобланувчи Миср, Судан ва Эфиопиянинг ирригация вазирлари Судан пойтахтида йиғилишиб, Эфиопиянинг қуриб битказилиши кутилаётган “Мовий Нил” тўғони бўйича музокаралар олиб бормоқдалар. Қоҳиранинг таъкидлашича,  бу сув омбори Мисрнинг сув таъминотига таҳдид солмоқда.

Миср Африкадаги энг катта сув омбори бўлиши кутилаётган бу лойиҳадан хавотирда. Чунки, бу иншоот унинг Нил дарёсидан фойдаланишини чеклаши мумкин. Нил Мисрнинг 100 миллион аҳолиси учун қон томир каби зарурдир. Эфиопия аҳолиси ҳам деярли 100 миллионга етади. Мамалакат расмийлари бу тўғон иқтисодий ривожланишга ёрдам беришини таъкидлашяпти.

  Миср бу масалада Судандан ёрдам сўрамоқда,  чунки иккала давлат Нил дарёсининг пастки қисмида жойлашган.  Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўтган ой Нью-Йоркда бўлиб ўтган Бош ассамблеяда чиқиш қилар экан,  ушбу масалани БМТ эътиборига ҳавола қилди. «Биз Эфиопиянинг ривожланиш ҳуқуқини тан оламиз, аммо Нил суви Миср учун ҳаёт масаласидир», деди aс-Сиси.

манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг