Теҳронда россиялик журналист ҳибсга олинди: Москва Эрон элчисидан вазиятни тушунтиришни сўрамоқда

0
1679
Фото: Спутник Южная Осетия

Россия ҳукумати Эроннинг Москвадаги элчисини чақириб, Теҳронда россиялик журналистни ҳибсга олиш билан боғлиқ вазиятни изоҳлашни сўради. Бу ҳақда Россия федерацияси ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Вазирлик вакили Мария Захарова Эрон вакили “вазиятни зудлик билан аниқлаб олиш ва журналист Юлия Юзикнинг ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш учун  таклиф қилинганини» айтди. Аммо, Захарова бошқа тафсилотларни ошкор қилмади. «Журналистни Исроил хавфсизлик хизматларида ишлаганликда айблашмоқда», – дейди Теҳрондаги Россия элчихонаси вакили Андрей Ганенко.  38 ёшли Юзик бир қатор нашрларда, шу жумладан рус тилидаги «Newsweek»да ишлаган. У иккита китоб ёзган бўлиб, 2004 йилда Беслан мактабидаги қирғин тафсилотларига бағишланган «Беслан луғати»нинг муаллифи ҳисобланади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг