Мисрда Муҳаммад Салоҳнинг қиёфасига кириб ўғрилик қилаётган жиноятчилар қўлга олинди

0
1763
Фото: AFP

Миср полицияси футбол юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг қиёфасидаги юз ниқобларни тақиб олиб ўғрилик қилаётган 4 кишини қўлга олди.

19 май куни Наср шаҳрида полиция ҳодими Муҳаммад Салоҳ кўринишидаги тўрт кишининг дўкон эшигини бузиб, ичкарига киришга ҳаракат қилаётганларини пайқаб қолади. Ходим яқинлашгач улар қочиб кетишган. Лекин,ушбу ўғрилар барибир ушланди ва ҳибсга олинди.

Кейинчалик маълум бўлишича, қўлга олинганларнинг тўртталаси ҳам ишсиз одамлар бўлиб чиқди. Улар “дўконларни ўмарувчи жиноий гуруҳ” тузганларини тан олишган.

Полиция “Салоҳ”ларнинг тўппонча патронлари ва юз ниқобларини мусодара қилган. Уларга нисбатан жиноят иши очилган бўлиб, ўғрилар 3 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинишлари мумкин.

Футбол юлдузи Муҳаммад Салоҳ Мисрда миллий қаҳрамон даражасига чиққан. У Англия Премьер лигасининг сўнгги икки мавсумида тўпурар бўлди ва ўз жамоаси “Ливерпуль” билан Европа чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Англия чемпионати коронавирус сабабли тўхтатилмасдан аввал чемпионликка жуда яқин турган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг