Муҳаммад Салоҳнинг сўзларига кўра, айи пайтда «Ливерпуль»нинг бор эътибори бутун мавсумни мағлубиятсиз ўтказишдан кўра, 30 йилдан бери кутилаётган Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишга қаратилган.
«Мавсум охиригача мағлубиятга учрамаслик ҳақида ўйлаганимиз йўқ. Агар буни уддаласак ажойиб натижа бўларди, лекин биз фақат Премьер-лигада ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Бу энг муҳими”, – деди Салоҳ.
«Мағлубиятга учраймизми ёки йўқ, бу аҳамиятсиз. Асосийси Премьер-лигада ғалаба қозониш»-дея қўшимча қилди мисрлик футболчи.
Ҳозирда Юрген Клоп шогирдлари Премьер-лигадаги 21 та ўйиннинг 20 тасида ғалаба қозонган ва 1 та ўйинда дурангга рози бўлган. Бу натижа Европанинг топ 5 лигалари бўйича рекорд ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ”Ливерпуль” бугун, ушбу мавсумда ўзидан очко тортиб олишга муваффақ бўлган ягона жамоа “Манчестер Юнайтед” билан баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 21: 30 да бошланади.