Aсаларичилик туфайли Афғонистондаги вилоят бизнес марказига айланди

0
1721
Фото: www.arabnews.com

Замануддин Аҳмадий уч йил олдин Афғонистон шимолида асаларичилик билан шуғулланишни бошлади. Ўшанда унинг ихтиёрида озгина мол-мулки бор эди холос.

Ҳозир эса Аҳмадий Бадахшон вилоятидаги энг йирик асал ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, 160 та асалари уясига эга.

“Бу осон ва оддий иш. Бу бизнесни озгина пул билан бошлаш мумкин. Топган даромадингиз эса яхши бўлади”, деди у Arab newsга.

Аҳмадий юқори сифатли Шенгалак деб номланган асалнинг бир килограммини 800 афғонисга (тахминан 10 доллар) сотади.

Олис ва қашшоқ вилоят бўлган Бадахшон ўзининг юқори сифатли ва соф маҳсулотлари билан тобора машҳур бўлиб бормоқда. Ўтган йили бу ҳудудда 283 тонна асал ишлаб чиқарилган. Аҳмадийнинг сўзларига кўра, минтақанинг иқлими, релйефи ва турли ҳил ёввойи гуллари асаларичиликни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатди ва бу қўшни Тохар вилояти аҳолисини ҳам асал саноати билан шуғулланишига ундади.

Ҳозирда Бадахшонда 590 дан ортиқ катта ва кичик асал фермалари фаолият кўрсатмоқда, деб хабар берилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида.

2019 йилда Афғонистонда асал ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 2150 тоннани ташкил этди, деди Кобулдаги қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили Акбар Рустами.

«Биз Бадахшон ва Тохарда асал йтиштириш 70 фоизга ўсганини кузатдик. Бу ҳудудда энг яхши асал ишлаб чиқарилади ”, дейди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг