Санкт-Петербургда Португалия электр автобуси синовдан ўтказилди

0
1922
манба: Euroasia Network

Шуни таъкидлаш керакки, Санкт-Петербург ушбу автобусларни синовдан ўтказаётган Россиянинг биринчи шаҳри бўлди. Синовлар  йўловчиларсиз ҳолатида ноябрь ойининг охиригача ўтказилади.

Электр автобус шаҳар ва шаҳар атрофларида синовдан ўтказилади. Автобуснинг йўловчи сиғими 87 кишидан иборат. У 300 км масофани қувватлантирмасдан туриб босиб ўтишга қодир.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Брюсселдаги Busworld кўргазмасида Пассажиравтотранс ва Португалиянинг Caetanobus компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди.

Ушбу келишувга биноан Брюсселдаги кўргазма намунаси сифатида намойиш этилган электр автобуснинг намунаси Санкт-Петербургда синовдан ўтказилади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг