Австралиядаги ҳайвонот боғида жуда ноёб турдаги маймун дунёга келди

0
2405
Foto: Pinterest

Австралиядаги ҳайвонот боғида дунёдаги энг ноёб маймун турларидан бири туғилган. Бу турнинг номи Франсуа Лангури бўлиб,  ўзига хос тўқ сариқ мўйнаси билан фарқланади. Маймун Сиднейнинг Таронга ҳайвонот боғида дунёга келган ва унга ҳали исм берилмаган.

Жиддий хавф остида бўлган ушбу жонзотларни фақат Хитой ва Ветнамдагина  учратиш мумкин. Ҳатто бу ерларда ҳам улар браконерлар ҳужуми ва яшаш жойларининг йўқолиши хавф остида қолмоқда.

«Франсуа Лангурлари табиатда ниҳоятда кам учрайди, уларнинг болаларини кўриш ундан ҳам камёб ҳодисадир», деди ҳайвонот боғи ходими Жейн Маршал. Ушбу турдаги маймунлар дастлаб туғилганида ёрқин тўқ сариқ рангда бўлади. Бир нечта ҳафта ўтгач уларнинг юнглари қора тусга киради.

Ҳайвонот боғининг берган маълумотларга кўра,  табиатда бу турдаги маймунлардан фақатгина 3000 та атрофида сақланиб қолган.

«Франсуа Лангурлари ҳақида кўпчилик билмайди, лекин улар жуда ажойиб жонзотлардир,  улар ниҳоятда чаққон ва ақлли», деб қўшимча қилди Маршал.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг