Сан-Франциско аэропортида пластик идишлар сотилиши тақиқланди

0
2356
Манба: KQED

Сан-Франциско халқаро аэропорти бир марта ишлатиладиган пластик идишларни сотишни тақиқлайди.

Янги қоида 20 августдан кучга киради, дея хабар беради Сан-Франциско Хроникаси. Бу қарор чиқиндиларни камайтириш, тоза углерод чиқиндилари ва тоза энергия сарфини нолга тушириш бўйича беш йиллик режанинг бир қисми.

«Биз бу ўзгариш ҳақида эълон қилаётган биринчи аэропортмиз», деди аэропорт вакили Даг Якел.

Бир марта ишлатиладиган пластик идишлар денгиз атроф-муҳитини ифлослантирадиган чиқиндиларнинг 70 фоизини ташкил қилади.

Ҳар йили дунё бўйлаб миллионлаб қушлар ва 100 мингдан ошиқ денгиз сутэмизувчилари пластмасса сабаб ҳалок бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, Канада ва Европа Иттифоқи 2021 йилдан бошлаб бир марта ишлатиладиган пластмассаларни тақиқлашга ваъда беришган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг