Фаластин EИни Исроил «жиноятларини» тўхтатишга чақирмоқда

0
2022
Манба: Anadolu

Жума куни Фаластин озодлик ташкилоти (ФОТ) Европа Иттифоқи ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларини Исроилнинг Фаластин маҳбусларига қарши «давом этаётган жиноятларини» тўхтатиш учун «зудлик билан бу ишга аралашишга» чақирди.

«Фаластин раҳбарияти Исроилни Фаластин халқига, айниқса фаластинлик маҳбусларга нисбатан қўпол қонунбузарликлари учун жавобгарликка тортишга жадал ҳаракат қилмоқда», деди Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари ва консуллари билан учрашувда ФОТ Бош котиби Саиб Эрекат.

Эрекат амалдорларга Исроил томонидан Фаластин халқига ва хусусан маҳбусларга қарши қилинган қонунбузарликлар, жумладан қийноқ, таҳқирлаш, шифокорлар томонидан қилинган бепарволик ва бошқа нарсалар тўғрисида маълумот берди.

Фаластин маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда Исроил қамоқхоналарида 5500 га яқин фаластинликлар, шу жумладан кўплаб аёллар ва болалар бор.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг