Toshiba , Буюк Британияда атом станциясини қуришдан воз кечди

0
1730

Япониянинг Toshiba компанияси Англия шимоли-ғарбий қисмидаги Камбрия  шаҳрида Moorside  атом станциясини қурмасликка қарор қилди. Шўъба корхоналар- NuGeneration Ltd. ва Advance Energy UK Limited  лойиҳа учун жавобгар компаниялари тугатилинади. Шу муносабат билан, Toshiba  15 миллиард йени (132 миллион АҚШ доллари) ҳисобдан ўчиради. Қарор «иқтисодий сабабларга кўра» қабул қилинди, дея хабар беради компания 8 ноябрь куни эълон қилинган баёнотда. Бу хақда renen маълум қилмоқда.

3,4 гигаватт қувватга эга ушбу йирик атом станциясини қуриш режалари биринчи марта 2009 йилда эълон қилинди. Таҳминан 2024 йилда иш бошлаши керак эди ва бутун британия электр энергиясининг тахминан 7 фоизини ташкил этарди.

2017-йилда Westinghouse банкротга учраганидан сўнг, Toshiba лойиҳани сотиш учун бошқа атомчи- мутахассислар билан музокараларни олиб бораётган, эҳтимолга кўра бу, Кореянинг Korea Electric Power Corporation (Kepco) эди. Бироқ музокаралар ҳеч қандай натижа бермади.

«Буюк Британиянинг мувозанатли энергия портфели таркибида атом энергетикаси муҳим роль ўйнайди, чунки у паст даражали углерод чиқаради, лекин ҳар қандай ҳолотда лойиҳалар истеъмолчилар ва солиқ тўловчиларга қиймат (value for money )ли бўлиши керак», деб таъкидлади Буюк Британия Энергетика вазирлиги, (U.K. Department for Business, Energy and Industrial Strategy).
Ҳозирги пайтда Буюк Британияда фақат битта атом лойиҳаси қолган  бўлиб, унинг амалга оширилиши ҳаминқадар ҳаракатланмоқда – бу жанжаллилиги билан машҳур бўлган Hinkley Point C  атом электр станциясидир. Нима учун «жанжаллилиги билан машҳур»? Кўпинча атом энегетикаси соҳасида содир бўлгани каби, муддатлар доим ўзгариб туради, баҳоси ҳали қурилиш бошланишидан аввал кўтарила бшлайди ва лойиҳанинг иқтисоди эса ҳеч нарсага ярамайди.

2008 йилда ишга туширилган ва 2025-2027 йилларда қурилиши тамоланиши керак бўлган Hinkley Point C лойиҳаси (умумий қуввати 3.2 ГВт бўлган иккита реактор) французларнинг  EDF компанияси ва Хитой ҳукумати инвесторлари иштирокида амалга оширилмоқда.

Британия ҳукумати Hinkley Point C томонидан ишлаб чиқариладиган атом электро энергиясининг нархини 35 йил мобайнида бир мегаватт учун 92,50 фунт стерлинг (120 АҚШ доллари) билан собит («инфляция қоидаси» билан) кафолатлайди. Бу фавқулодда кўп. Буюк Британияда қайта тикланадиган энергия асосида ишлаб чиқариладиган электр энергияси нархи бугунги кунда анча паст. Ҳар доим «қиммат, аммо истиқболли» насл технологияси деб ҳисобланган оффшор шамол энергияси бугунги кунда жуда паст «бир босқичли» нархларни таклиф қилишга тайёр.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг