Индонезияда кучли зилзила оқибатида камида бир одам ҳалок бўлди

0
1471
Манба: flipboard

Индонезиянинг Суматра ва Жава оролларидаги кучли сув ости зилзиласи камида бир кишини ҳаётига зомин бўлди ва цунами хавфи сабаб қирғоқ бўйидаги 1000 дан ортиқ аҳолини вақтинча бошқа ерга кўчиришди, деб хабар беради Индонезиянинг табиий офатларга ёрдам бериш агентлигига таяниб Reuters.

Индонезияда жума куни кечаси 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзиладан бир неча дақиқа ўтгач, аҳоли цунами ҳақида огоҳлантирилди. Огоҳлантириш икки соат давом этди ва қирғоқ бўйида яшовчи одамларни баландроқ жойга жўнатишди.

Табиий офатлар оқибатини бартараф этиш агентлиги баёнотида айтилишича, Жава штатидаги Бантен провинциясида ваҳима оқибатида бир киши инфарктдан вафот этган ва камида тўрт киши жароҳат олган.

Агентликнинг таъкидлашича, одамлар юқори қаватли уйларга чиқиб олишган, шу жумладан Лампунг провинциясида губернаториал идорада мингга яқин одамлар бошпана топган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг