Россияда Навалнийнинг озод қилинишини талаб қилган намойишчиларнинг 450 дан ортиғи ҳибсга олинди

0
1041
Фото: Reuters

Якшанба куни Алексей Навалнийнинг тарафдорлари қаттиқ совуқ ва ҳибсга олиниш хавфига қарамай Россиянинг Сибир ва Узоқ Шарқидаги ҳудудларда намойишлар уюштиришди. Маълумотларга кўра, ҳозиргача полиция ушбу намойишларда қатнашган 450 дан ортиқ одамни ҳибсга олган.

Якшанба куни кечроқ Москвада ва бошқа шаҳарларда ҳам Навалнийнинг озод қилинишини талаб қилувчи намойишлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Россияда ўтган ҳафта охирида ҳам шундай намойишлар юз берганди.

Владивостокдаги намойишчилар -13 даража совуққа қарамай кўчага чиқишди ва қўлларини бир-бирига боғлаб, “Путин ўғри” дея бақиришди.

“Мен биринчи марта норозилик намойишига келдим. Мен шунчаки расмийларнинг қонунбузарликларидан чарчадим” дейди Сибирда -42 даража совуқда намойишга чиққан Иван исмли Россия фуқароси.

Полиция 31 январь кунги намойишларга ҳукумат томонидан рухсат берилмаганлигини ва у ҳам ўтган ҳафта охиридаги намойишлар каби тарқатиб юборилишини айтди. Ўтган ҳафтадаги митингларда 4000 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Владимир Путиннинг энг ашаддий мухолифи бўлган Алексей Навалний ўтган йилнинг ёзида заҳарланган ва уни даволаш учун Германияга олиб кетишганди. Навалний Немис шифокорлари кўмагида тузалишга муваффақ бўлди. У шу йилнинг 17 январь куни Россияга қайтди ва шу заҳотиёқ ҳибсга олинди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг