Буюк Британия Гонг Конг аҳолиси учун фуқаро бўлиш имконини берадиган  махсус виза беришни бошлади

0
1088
Фото: Reuters

Хитой ҳукумати ўтган йили Гонг Конгда янги хавфсизлик қонунини жорий қилди. Ушбу янги қонун Осиёнинг молиявий марказларидан бири бўлган Гонг Конгдаги бир қатор эркинликларни чеклади. Хитой ҳукуматининг ушбу ҳаракатлари АҚШ, Буюк Британия каби давлатлар томонидан танқид қилинди.

31 январь якшанбадан бошлаб Гонг Конг аҳолисига Буюк Британия фуқароси бўлиш имкониятини тақдим этадиган янги виза берила бошланди.

Британия 1997 йилда бир нечта шартлар эвазига Гонг Конгни Хитойга қайтариб берганди. Британияликлар Хитой ҳукуматининг ўтган йили Гонг Конгда жорий қилган хавфсизлик қонуни 1997 йилда тузилган шартномани бузишини, ушбу шаҳар-давлатнинг ярим автономлик мақомини йўқотишини таъкидлаб, Гонг Конг аҳолисига фуқаролик бериш билан улар олдидаги тарихий ва маънавий бурчларини бажараётганликларини айтишмоқда.

Буюк Британия ҳукуматининг тахминларига кўра, янги виза сабаб 300 мингдан ортиқ Гонг Конг фуқароси Британия паспортини олади. Аммо, Хитой ҳукумати уларнинг Британияда иккинчи даражали фуқароларга айланишларини таъкидламоқда.

Британия ҳукуматининг таклиф этаётган виза тизими  Гонг Конг аҳолисининг Британияда 5 йил муддатга ишлаш, ўқиш ва яшаши учун рухсат беради. Улар шундан кейин Британия фуқаролигига ҳужжат топширишлари мумкин бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг